Ўзбекистонда пенсия ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилинди

Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф этилди.
Шунингдек, 2027 йилдан эътиборга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга ошириш режалаштирилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб асосида пенсиялар ўртача 8% ошиши мумкин.
Президент таклифларни аҳоли иштирокида муҳокама қилиш ва хусусий ҳамда корпоратив пенсия тизимлари бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашни топширди.
Sputnik / Зафар Халилов
  • Класс

Тошкент ва Қашқадарёда пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

ДХХ маълум қилишича, пойтахтда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ходими ер майдони ижараси билан боғлиқ масалани ҳал қилиш эвазига $15 минг талаб қилиб, пулларни олаётганда ушланган.
Қашқадарёда эса электр таъминоти корхонаси раҳбарининг ўринбосари зарар миқдорини камайтириб бериш учун 17 млн сўм сўраб, пулларни турмуш ўртоғи орқали олаётганда қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Тошкент ва Қашқадарёда пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди - 5393118381367
    Тошкент ва Қашқадарёда пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди - 5393118381111
  • Класс

Бишкекда ЕОИИ иштирокида қайта тикланувчи энергетика форуми ўтказилади

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК), Қирғизистон Энергетика вазирлиги ҳамда Глобал энергетик бирлашмани ривожлантириш ва ҳамкорлик ташкилоти — GEIDCO сентябрь ойида Бишкекда барқарор энергетика бўйича халқаро форум ўтказади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Форумда қайта тикланувчи ва бошқа тоза энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш ҳамда трансчегаравий энергетик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
ЕИК маълумотига кўра, Марказий Осиё давлатлари қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга. Би
© Sputnik / Константин Михальчевский
  • Класс

Мирзиёев Қатарда собиқ амир билан видолашув маросимида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ўтказилган мотам маросимларида иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ҳамдардлик билдириб, марҳумнинг мамлакат тараққиёти ва Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Қатар амири Шавкат Мирзиёевга шахсан ташриф буюриб, қўллаб-қувватлов билдиргани учун миннатдорлик изҳор этди.
    Мирзиёев Қатарда собиқ амир билан видолашув маросимида иштирок этди - 5393117593911
    Мирзиёев Қатарда собиқ амир билан видолашув маросимида иштирок этди - 5393117593655
  • Класс

Ўзбекистонда хотин-қизлар жиноятчилиги 23% камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олиш учун ижтимоий профилактика чоралари кучайтирилмоқда.
Бу ҳақда ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Раҳимжон Наимов маълум қилди.
РИА Новости/Алексей Майшев
  • Класс

ИИВ блогерларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди

Журналистлар маълумотни холис ва ҳаққоний текшириши керак, аммо айрим блогерлар ҳали ҳам тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмоқда.
Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.
РИА Новости/Екатерина Чеснокова
  • Класс

Йил бошидан буён хизмат вақтида 18 нафар ички ишлар ходими ҳалок бўлди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида хизмат вазифасини бажариш чоғида 18 нафар ички ишлар органи ходими вафот этган.
Яна 78 нафар ходим турли хавфли вазиятларни бартараф этиш жараёнида жароҳат олган.
Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
РИА Новости/Кирилл Брага
  • Класс

Ички ишлар органлари 2,7 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 8 653 та жиноят иши қўзғатилди.
Ўтган даврда жиноий гуруҳлардан 2 тонна 733 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 52 кгдан ортиқ синтетик моддалар ва 2 млн 651 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларни мусодара қилди.
Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
ФҲХ
  • Класс

Бугун “Катюша”дан илк бор ўқ узилганига 85 йил тўлди

“Катюша” зарбаси фашистларни даҳшатга солган.
СССР аскарларининг жанговар руҳини кўтарган.
Батафсил видеолавҳамизда кўринг.
  • Класс

ЙТҲга сабаб бўлган қоидабузарлар учун жазо кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, ЙТҲга сабаб бўлган ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.
Бу бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Бу ҳақда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғини ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.
РИА Новости/Наталья Селиверстова
  • Класс
Показать ещё