Свернуть поиск
добавлена вчера в 18:30
ЕИ 2027 йилдан ҳарбий мажбуриятини бажармаган украиналикларга вақтинча ҳимоя бермайди
Европа Иттифоқи мамлакатлари вақтинча ҳимоя мақомини бериш тартибини ўзгартиришга келишиб олди. Янги қоидалар 2027 йил март ойидан кучга кириши кутилмоқда.Унга кўра, Украинадан янги мурожаат қилувчилар вақтинча ҳимоя олиши учун ҳарбий мажбуриятини бажарганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак бўлади. Янги тартиб ҳозирда ЕИда вақтинча ҳимоядан фойдаланаётган украиналикларга татбиқ этилмайди.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи украиналик қочқинлар учун вақтинча ҳимоя механизмини 2028 йил 4 мартгача узайтиришга келишиб олди.
- Класс!0
добавлена вчера в 17:55
Беларусда Ўзбекистон пахта ип-калаваси учун омбор очилади
Беларуснинг «Беллегпром» концерни ва Фарғона вилояти делегацияси музокараларида тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар Беларусь ҳудудида Ўзбекистон пахта ип-калаваси учун омбор ташкил этиш, чарм-пойабзал саноатида кооперацияни ривожлантириш, Ўзбекистонга зиғир матоларини етказиб бериш ва гиламчилик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эътибор қаратди.
Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.
- Класс!1
добавлена вчера в 17:15
ЕОИИда экспресс юклар учун божхона декларацияси қоидалари ўзгарди
Эндиликда уяли алоқа функциясига эга мобил телефон ва планшетлар импорт қилинганда декларацияда уларнинг IMEI-кодлари ҳам кўрсатилиши шарт.Янги талаблар ҳозирча фақат Қозоғистон ва Қирғизистонга тааллуқли бўлиб, бу ушбу мамлакатларда қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва текшириш тартиби билан боғлиқ.
- Класс!0
добавлена вчера в 17:05
«Хоҳловчилар коалицияси» Украинадаги можарони тўхтатишга қодир эмас
Германиянинг Spiegel журнали «Хоҳловчилар коалицияси» баёнотлар ва рамзий қўллаб-қувватлашга қарамай, Украинада ўт очишни тўхтатишга эриша олмаётганини ёзди.Парижда бўлиб ўтган коалиция учрашувида Украинага ёрдам ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган. Бироқ Европа давлатларининг Киевга реал ҳарбий ёрдами камайиб бормоқда: агар 2023 йилда бундай ёрдамни 21 давлат кўрсатган бўлса, 2026 йилга келиб уларнинг сони 14 тага тушган.
Дмитрий Песков коалицияни «урушни қўзғатувчилар коалицияси» деб атади ва Москва Ғарбнинг Украинага қурол етказиб беришини можарони тинч йўл билан ҳал этишга тўсқинлик қилувчи омил деб ҳисоблашини
- Класс!0
добавлена вчера в 16:50
Наманганда 11 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги штаб томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида «С. Ф.» хусусий корхонасига қарашли нотурар бинода электр энергиясидан ҳисоблагични четлаб ўтиб ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 11 млрд 80 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.
- Класс!1
добавлена вчера в 14:15
Москвадаги халқаро танловда ғолиб бўлган уч нафар ўзбек педагог тақдирланди
Москвада ўтказилган «Русча гапирамиз, ёзамиз, фикрлаймиз!» халқаро танловида Самарқанд ва Тошкент вилоятидан уч нафар педагог ғолиблар қаторидан жой олди.Ғолиблар орасида Самарқанд давлат тиббиёт университети ўқитувчиси Шаҳло Жамалдинова, Самарқанд давлат педагогика институти кафедра мудири Тамилла Мавлонова ҳамда Тошкент вилоятидан рус тили ўқитувчиси Зулхумор Нарметова бор.
Тақдирлаш маросими 13-17 июль кунлари Москвадаги ватандошлар ОАВ форуми доирасида бўлиб ўтди.
- Класс!0
добавлена вчера в 13:10
Қоракалпок алифбосига янги ўзгаришлар киритилмайди
Вазирлар Кенгаши лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбоси ўзгариши ҳақидаги тасдиқланмаган хабарларга муносабат билдирди.Расмий маълумотга кўра, алифбога ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмаган. Иш қоғозлари ва расмий ҳужжатлар ҳозирги алифбо асосида тайёрланиши давом эттирилади.
Вазирлар Кенгаши фуқароларни фақат расмий манбалардаги маълумотларга ишонишга чақирди.
- Класс!1
добавлена вчера в 11:59
Ўзбекистонда «Barca Academy» очилиши мумкин
Спорт вазирлиги ва Испаниянинг «Барселона» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини очиш имкониятларини муҳокама қилди.Лойиҳа амалга ошса, ёш футболчилар La Masia методикаси асосида тайёрланади. Бу болалар футболи ривожига хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳозир Марказий Осиёдаги ягона «Barca Academy» Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида фаолият юритмоқда.
- Класс!2
добавлена вчера в 10:44
Ўзбекистонда пенсия ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилинди
Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф этилди.Шунингдек, 2027 йилдан эътиборга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга ошириш режалаштирилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб асосида пенсиялар ўртача 8% ошиши мумкин.
Президент таклифларни аҳоли иштирокида муҳокама қилиш ва хусусий ҳамда корпоратив пенсия тизимлари бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашни топширди.
- Класс!0
добавлена вчера в 09:30
Тошкент ва Қашқадарёда пора олиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди
ДХХ маълум қилишича, пойтахтда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ходими ер майдони ижараси билан боғлиқ масалани ҳал қилиш эвазига $15 минг талаб қилиб, пулларни олаётганда ушланган.Қашқадарёда эса электр таъминоти корхонаси раҳбарининг ўринбосари зарар миқдорини камайтириб бериш учун 17 млн сўм сўраб, пулларни турмуш ўртоғи орқали олаётганда қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
- Класс!2
добавлена вчера в 08:10
Бишкекда ЕОИИ иштирокида қайта тикланувчи энергетика форуми ўтказилади
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК), Қирғизистон Энергетика вазирлиги ҳамда Глобал энергетик бирлашмани ривожлантириш ва ҳамкорлик ташкилоти — GEIDCO сентябрь ойида Бишкекда барқарор энергетика бўйича халқаро форум ўтказади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Форумда қайта тикланувчи ва бошқа тоза энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш ҳамда трансчегаравий энергетик ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
ЕИК маълумотига кўра, Марказий Осиё давлатлари қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга. Би
- Класс!0
добавлена вчера в 08:08
Мирзиёев Қатарда собиқ амир билан видолашув маросимида иштирок этди
Ўзбекистон президенти Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ўтказилган мотам маросимларида иштирок этди.Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга ҳамдардлик билдириб, марҳумнинг мамлакат тараққиёти ва Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Қатар амири Шавкат Мирзиёевга шахсан ташриф буюриб, қўллаб-қувватлов билдиргани учун миннатдорлик изҳор этди.
- Класс!2
добавлена 14 июля в 20:30
Ўзбекистонда хотин-қизлар жиноятчилиги 23% камайди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олиш учун ижтимоий профилактика чоралари кучайтирилмоқда.
Бу ҳақда ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Раҳимжон Наимов маълум қилди.
- Класс!2
добавлена 14 июля в 19:30
- Класс!0
добавлена 14 июля в 18:30
Йил бошидан буён хизмат вақтида 18 нафар ички ишлар ходими ҳалок бўлди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида хизмат вазифасини бажариш чоғида 18 нафар ички ишлар органи ходими вафот этган.Яна 78 нафар ходим турли хавфли вазиятларни бартараф этиш жараёнида жароҳат олган.
Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
- Класс!0
добавлена 14 июля в 17:30
Ички ишлар органлари 2,7 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 8 653 та жиноят иши қўзғатилди.Ўтган даврда жиноий гуруҳлардан 2 тонна 733 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 52 кгдан ортиқ синтетик моддалар ва 2 млн 651 минг дона кучли таъсир қилувчи дориларни мусодара қилди.
Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
- Класс!1
добавлена 14 июля в 16:59
01:02
- Класс!4
добавлена 14 июля в 16:30
ЙТҲга сабаб бўлган қоидабузарлар учун жазо кучайтирилиши мумкин
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиб, ЙТҲга сабаб бўлган ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтириш таклиф этилмоқда.Бу бўйича қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Бу ҳақда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғини ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.
- Класс!1
добавлена 14 июля в 15:35
Йил бошидан буён қидирувда бўлган 5 мингдан ортиқ шахс ушланди
2026 йилнинг дастлабки олти ойида тергов ва суд органларидан яширинган 5010 нафар шахс қўлга олинди.Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қидирувда бўлган шахсларни ушлаш ишлари Ички ишлар органларининг тезкор тузилмалари ва саф бўлинмалари томонидан амалга оширилган.
- Класс!1
добавлена 14 июля в 14:51
ЕОИИ ёқилғи импорти учун "ноль" бож ставкасини яна бир йилга узайтирди
Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши айрим турдаги ёқилғи ва органик кимёвий бирикмалар учун импорт божхона божларини нол даражада белгилади. Бу ҳақда ЕОИИ ҳуқуқий порталида эълон қилинган 69-сон қарорда айтилган."Ноль" ставка 2026 йил 1 июлдан 2027 йил 30 июнга қадар қуйидаги маҳсулотларга татбиқ этилади:
— мотор бензини;
— реактив двигателлар учун ёқилғи;
— дизель ёқилғиси;
— кема ёқилғиси;
— бошқа газойллар.
Қарор 11 июлдан кучга кирган бўлса-да, унинг қоидалари 2026 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланади.
Бошқа оддий эфирлар ва уларнинг ҳосилалари, шунингдек, N-метиланили
- Класс!1
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
Правая колонка