Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Kuнлардан бир куни Фотима (р.а) Али (р.а) билан қалтис ҳазиллашиб, озроқ ҳафа қилиб қўядилар. Бу холдан ўзлари ҳам ҳафа бўлиб йиғлаб ўтирганларида, Расулуллоҳ (с.а.в) бу холни кўриб қизларига насиҳат қилдилар, эй қизим Фотима агар аёл эрини норизо қилиб ўлса унга ҳатто жаноза ўқиш мумкин эмас, сизга дўзаҳ аҳли ҳақида хабар берайми дедилар, Фотима (р.а) ҳа айтинг дедилар :
Расули Акрам (с.а.в) меърож кечасида дўзаҳни кўрганлар, ва жуда маҳзун бўлиб йиғлаганлар. Расулуллоҳнинг йиғлаганларининг сабаби дўзаҳ аҳлининг жуда кўплари аёллар экан, аёллар шунчалик кўп эканки уларнинг азобланаётгани дахшатини эслаб йиғлар эканлар. Дўзаҳда аёлларнинг аксари сочидан, тилидан, кўкрагидан, оёқларидан осилган холда тагидан олов алангаланарди. Бир аёлни кўрдим илон чаёнлар чақиб азобларди, бир аёлни кўрдим ўзини жасадини ўзи кесиб йемоқда, яна бир аёлни кўрдим бармоқларини, тилини қайчилаб додларди, бир аёлни кўрдим қорнини ёриб ичакларини йемоқда яна бир аёлни кўрдим қиздирилган темир тобутда азобланарди, яна бир аёлни кўрдим боши чўчқанинг бошидай, танаси эшшакнинг танасига ўхшайди, бир аёлни кўрдим итга ўхшаб акиллаб юрибди дедилар ва юқоридагиларни изоҳлаб бердилар :
СОЧИДАН осилган аёл - ҳаётлик даврида бош очиқ, рўмолсиз юрган аёллардир.
ОЁҒИДАН осилган аёл - ҳайз, нифосдан покланмайдигон ва эридан беруҳсат кўчада тентирайдигон аёллардир.
КЎКРАКЛАРИДАН осилган аёл - эридан беруҳсат бошқа чақалоқларни эмизган аёллардир
ЎЗ ЖАСАДИНИ йейотган аёл - кўчада пардоз андоз билан юрадигон, бошқа эркакларни ҳирслантирадигон аёллардир
БАРМОҚЛАРИНИ кесиб азобланаётган аёл - тирноқларини бўяб, атирларни сепиб кўчага чиқиб эркакларни назарини тортадигон аёллардир
ИЛОН, ЧАЁНЛАР чақиб азоб бераётган аёл - нопок юрадигон, сийдикдан покланмайдигон, таҳорат ва намозни билмайдигон аёллардир
БОШИ ЧЎЧҚАДЕК танаси ЭШШАКСИМОН аёл - чақимчи, ёлғончи, шаллақи аёллардир
ИТМИСОЛ АККИЛЛАБ ЮРГАН аёл - эрига овозини баландлайдигон, урушиб кўнглини оғритадигон аёллардир
Буларни эшитиб Фотима (р.а) ҳушидан кетиб қолдилар, ўзларини йўқотиб қўйдилар. Шунда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга йиғлаб дуо қилдилар. Аҳли Уммат аёллар тоифасини ўзинг кечир дея
Бугунги кунимиз аёллари сизчи?
Сиз қандай кийимдасиз?
Қандай иймондасиз?
Қандай хулқдасиз? Дўзаҳга иймон келтирмаган ( ишонмаган) инсон кофирдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларига ишонмаган инсонлар мўмин бўлолмайди. Юқоридаги ҳадисни инсониятнинг энг тўғрисўз инсони Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар. Ўзинггизни бир имтиҳон қилинг эй аҳли аёллар, қалбим тоза деб ўзингизни алдаманг, кийимингизга, иймонингизга, таҳорату намозга эьтиборли бўлинг. Аҳли эркаклар сизлар ҳам аҳли аёлингизга бир назар солинг, даюс бўлманг, ҳаёт кўз юмиб очгунча ўтиб кетади аммо дўзаҳни Аллоҳ абадий қилган. Ўйлашга, ўзгаришга ҳаракат қилинг, иссиқжонмиз эртага ҳаммамиз ҳам ўламиз!
Аллоҳ Одил ҳакам, одиллик унинг сифати қиёматда адолат тарозуси қай томонга оғиши, жаннат ва жаҳаннам танлови ўз қўлингизда...!
Бу бари қиёматдан кейин бўладигон азоблар, албатта қабр азобидан сўнг дунёдаги энг қаттиқ азобнинг 70 дан бирига тўғри келмайди. Аллоҳ сақласин қабр ва жаҳаннам азобидан. Амин...!
Эринмасдан ўқинг муслималар!
Аллоҳ учун ўқинг.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 3