Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
________
قال رجل للنبي صلى الله عليه و آله: "ما شاء الله وشئت". فقال : "أجعلتني لله ندا ؟! [قل] : ما شاء الله وحده".
«(Бир куни) битта одам Расулуллоҳ ﷺ га деди: “Аллоҳ ҳоҳласа ва сен ҳоҳласанг”, –бунга (Пайғамбар ﷺ) жавоб берди: «Сен мени Аллоҳга тенглаштирдингми?! “Фақат Аллоҳ ҳоҳлагандек!” (деб айтгин).”»
Бу асарни Имом aн Насаий «Сунан ал Кубро», 6/245 ва ал Буҳорий «Адаб ал Муфрад»да 1/290 келтирди. Қ. «Саҳиҳ ал адаб ал Муфрад» Шайх ал Албоний, №601.
=============////////////////
Абдуллоҳ ибн Аббос Жаброил алайҳиссаломни кўргани ҳақида .
Абдуллоҳ ибн Аббос (رضي اللـہ عنہ) ривоят қилди:
كنت مع أبي عند رسول الله صلى الله عليه و آله و عنده رجل يناجيه فكان كالمعرض عن أبي
«(Бир куни) мен отам билан Расулуллоҳ ﷺ хузурида эдим, ўша вақтда у киши билан бир киши маҳфий суҳбатлашди. Ва (кейин) Пайғамбар ﷺ Отамдан юз ўгиргандек туюлди.
فخرجنا من عنده فقال لي أبي : أي بني ألم تر إلى ابن عمك كالمعرض عني؟ فقلت: يا أبت إنه كان عنده رجل يناجيه. قال: فرجعنا إلى النبي صلى الله عليه و آله فقال أبي:
Шундан кейин биз унинг хузуридан чиқдик, ва отам менга деди: "Эй ўғилчам, сен тоғангни ўғли мендан қандай юз ўгирганини кўрмадингми?" Мен жавоб бердим: "Отажон, ахир у билан бир киши бор эди (у билан) суҳбатлашди". [Отаси сўради: "У билан кимдир бор эди, шундайми!?" Мен жавоб бердим: "Ха"]. Шундан кейин биз Пайғамбар ﷺ ёнига қайтиб бордик, ва отам деди:
يا رسول الله قلت لعبد الله كذا و كذا فأخبرني أنه كان عندك رجل يناجيك فهل كان عندك أحد ؟ فقال رسول الله صلى الله عليه و آله و سلم: و هل رأيته يا عبد الله؟ قال: قلت: نعم. قال: فإن ذاك جبريل، و هو الذي شغلني عنك.
" Эй Расулуллоҳ, мен Абдуллоҳга фалон сўзларни айтдим, ва у менга сизнинг ёнингизда бир киши (у билан) суҳбатлашганизни айтди. (Биз олдингизга кирганимизда) ёнингизда кимдир бор эди шундайми? Шундан сўнг Пайғамбар ﷺ мендан сўради:"Сен уни кўрдингми Эй Абдуллоҳ?" Мен "Ха" дедим. Ва Пайғамбар ﷺ "Батаҳқиқ, у Жаброил эди, мени сендан чалғитган"».
Бу асарни Имом Аҳмад ўзини " Муснад" (4/417), №2679 да келтирди. Шунингдек шунга ўхшаш бошқа хадисда Имом Абд ибн Хумайд, 1/599 да ривоят қилди. Квадрат қавс ичида жумла:[Отаси сўради: "У билан кимдир бор эди, шундайми!?" Мен жавоб бердим: "Ха"]. Имом Аҳмад версиясида берилмаган. Шайх Муқбил ва кўп уламолар бу ҳадисни саҳиҳ дейишди. Қ. «Саҳиҳ Муснад», №626.
=============/////////////////
•Ибн Аббос (رضي اللـہ عنہ) деди:
أحب لله، وأبغض لله، وعاد في الله، و وال في الله فإنه لا تنال ولاية الله إلا بذلك، ولا يجد رجل طعم الإيمان و إن كثرت صلاته وصيامه حتى يكون كذلك. وقد صارت مؤاخاة الناس اليوم في أمر الدنيا. وذلك ما لا يجزى عن أهله شيئا يوم القيامة
«Аллоҳ учун севгин ва Аллоҳ учун ёмон кўр, Аллоҳ учун дўст бўл ва (фақат) Аллоҳ учун душман бўл, ва Батаҳқиқ, Шунинг ҳисобига Аллоҳ сенга иззат беради ва ҳимоя қилади. Ва инсонни ибодатлари ва тутган рўзалари кўп бўлса ҳам, у (Тавҳид тамойилларига) мос келгунига қадар иймон лаззатини тотмайди. Бугун инсонлар дунё манфаати ( асосланмоқда) учун дўстлашадилар, Аммо бу Қиёмат куни инсонга ҳеч бир фойда келтирмайди.»
Бу асарни Имомлар Ибн ал Муборак «Китоб аз Зухд» да, №353; Ибн Абу Шайба «Ал Мусанниф» да ( охирги жумласиз, озгина фарқ билан), қ.№35779, ва Ибн Абу Дунё «Китоб ал Ихфан» да (охирги жумласиз, озгина фарқ билан), №22 келтиришди.
Шайх Абдулазиз Ибн Боз Ибн Аббосни сўзини охирги қисмини шархлаб: «Бугун инсонлар дунё манфаати ( асосида) учун дўстлашадилар» –
هذا في زمانه في القرن الأول، فكيف بحالنا؟!
«Бу (ҳали) уни вақтидаги (яъни ибн Аббос давридаги инсонларга айтилган эди), (Исломнинг) биринчи даврида айтилган, Аммо бизнинг холатимиз қандай холда!?» ( «Шарх Китаб ат Тавхид», 30).
==========//////////////
•Ибн Аббосдан ривоят қилинди, Расулуллоҳ ﷺ шундай деди:
استعينوا على إنجاح الحوائج بالكتمان ، فإن كل ذي نعمة محسود
«Ишларни муваффақиятли якунлаш учун, уларни ( одамлардан) яшириб ( Аллоҳдан) ёрдам сўранг, Батаҳқиқ ҳар ҳайр эгасига (ўзини) ҳасад қилувчиси бор.»
Бу асарни ал Хатиб ал Бағдодий «ат Тарғиб» ж.№8 с.№56-57 да келтирди. Шайх ал Албоний уни саҳиҳлигини «Силсила ас саҳиҳа»да, келтирди.№1453 асар.
Ўзингизни режалаштирган ишларингизни яширинг, сирларингизни ошкор қилманг. Хар ҳайр ва шавқат эгаси бўлган кишида хасад бўлади, ва бунинг натижасида унга кўз тегиши мумкин. Кўз тегиши ҳақиқатдир. Ибн Аббос хадисида шундай дейилган:
العين حق. ولو كان شيء سابق القدر سبقته العين
«Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар бирор нарса тақдирдан ўзиб кетганда эди, албатта, кўз (тегиши) ундан ўзган бўларди”
(Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу (Муслимнинг) саҳиҳларидадир.».

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев