Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Бир киши йўлда кетаётиб, қаттиқ исиди. Шунда бир қудуқ топиб, унга тушди ва (сув) ичди. Сўнг чиқиб, (не кўз билан қарасаки), бир ит ҳансираб, чанқоқдан ер тишлаётганди. Шунда ушбу киши: "Дарҳақиқат, ушбу итга менга етганчалик чанқоқлик етибди", дедида, қудуққа тушиб, маҳсисини сувга тўлдирди. Сўнг тишида тишлаб, (юқорига) кўтарилиб, итни суғорди. Сўнг Аллоҳ унга ташаккур билдириб, уни мағфират қилди". (Саҳобалар): "Эй Росулуллоҳ, ҳайвонларда ҳам биз учун ажр борми?", дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ҳар бир ҳўл жигарда (яъни, тирик жонда) ажр бор", дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
#Ҳадис_342
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар:
“Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин”.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтардилар:
“Кун ботса, тонгни кутма.
Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил”.
(Имом Бухорий ривоятлари)
ҚИЁМАТ КУНИ ХУРСАНД БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...
▪
Охиратда ҳар бир банданинг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатамиз. Ўшанда унга дейилади)
“Китобингни ўқи, (қанча савобинг, қанча гуноҳинг борлигини ҳисоб қил)! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисоб-китоб қилувчидир”
(Исро сураси, 13-14-оятлар).
Охиратда номаи аъмоли ўнг тарафдан берилган инсон хурсанд бўлиб: “Мана менинг китобимни ўқинглар!..” дейди. Номаи аъмоли чап тарафдан берилган киши эса: “Эҳ, қани энди менга китобим берилмасайди! Ҳисоб-китоб нелигин билмасайдим!” деб оҳ чекиб қолади.
Ҳадисларда айтилишича, тириклилигида кўп истиғфор айтган инсон қиёмат куни номаи аъмолини кўриб қалби қувончга тўлади.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Номаи аъмолида кўп истиғфорни кўрган бандага қандай яхши!”
(Ибн Можа, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Инсон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўз амаллар саҳифасига ёзиб борилади. Қиёмат куни кишининг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади, “Мана китобингни ўқи”, дейилади. Осий бандалар қилдай гуноҳи ҳам қолмай битиб қўйилганини кўриб даҳшатга тушади. Кўп истиғфор айтган мўмин банда эса саҳифасини кўриб хурсанд бўлади. Чунки у дунёда кўп яхши амаллар қилган, истиғфор айтган, тилини беҳуда сўзлардан тийган эди.
"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев