Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Умар ибн Абдулазиз давлат тепасига келгач, хотини Фотима Султонни ҳузурига чақириб, шундай деди:
- Хотин, мен энди ўзини фақатгина оила эҳтиёжларига масъул деб билган аввалги Умар эмасман. Менга юкланган масъулият юки сенга етарлича ғамхўрлик қилишим имконини тўсади. Агар дунё роҳатини истасанг, отангни уйига қайт. Ҳолимга рози бўлиб, мен билан қолишни ихтиёр этсанг, устингдан зийнатларни Байтул молга (давлат хазинаси) топширишинга тўғри келади. Чорасиз мусулмонлар фақирлик ва ноиложлик гирдобида тўлғанаётган бир пайтда халифанинг хотини турли қимматбаҳо зийнатларга бурканиб юриши яхши эмас.
Эрининг сўзларини жон қулоғи билан тинглаган Фотима Султон ҳеч иккиланмай қимматбаҳо тақинчоқларни хазинага топширди. Шу тариқа Умар ибн Абдулазизга муносиб эканини исбот қилди.
Умар ибн Абдулазиз вафот этгач, тахтга Язид ибн Абдулмалик онасининг зеб-зийнатларини хазинадан олиб келтирди. Онасига:
- Биламанки, бу тақинчоқларни сиз чин кўнгилдан рози бўлиб бермагансиз. Мана барчасини қайтариб олинг, - деди.
Фотима Султон унутилмас жавоб қайтарди:
- Тангрига қасамки, мен буларни қабул этмайман. Эрим ҳаётлик чоғида уни қандай ҳурмат қилган бўлсам, вафотидан сўнг ҳам шундай эъзозлайман. У рози бўлмайдиган бирор ишни қилишдан ўзимни тияман.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев