Россия - Қозоғистон чегараси яқинидаги ўзбекистонлик муҳожирлар Россия полицияси ва махсус хизматлари ходимлари билан тўқнашган. Би-би-си ҳодисага гувоҳ бўлган «Сагарчин»даги ўзбекистонлик мигрантлар билан суҳбатлашди. Муҳожирларнинг сўзларига кўра, ОМОН ходимлари ўзбекистонликларни урган, мигрантлар уларни тошбўрон қилган. Полиция осмонга қарата 2 марта ўқ узган.
Россия полицияси, махсус хизматлари ва ўзбекистонлик мигрантлар орасидаги жанжал нимадан чиқди?