Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ беш йилда 2,2 баравардан зиёд ошди

2026 йилнинг биринчи ярмида аҳоли жон бошига ЯИМ 27 млн 950,1 минг сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,6%га кўп.
2022 йилнинг биринчи ярми билан таққослаганда, аҳоли жон бошига ЯИМнинг сўмдаги ҳажми 2,2 баравардан кўпроқ ошган. 2026 йил январь-июнь ойларида мамлакат ЯИМи 1 072,7 трлн сўмни ташкил этиб, 8,5%га ўсди.
Аҳоли жон бошига ЯИМнинг 2022-2026 йиллардаги динамикаси – Sputnik инфографикасида.
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ беш йилда 2,2 баравардан зиёд ошди - 5394001057079
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ беш йилда 2,2 баравардан зиёд ошди - 5394001057079
  • Класс
sputnikzbek
Добавлено видео

Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари кинология соҳасида ҳамкорлик қилади

Тошкентда ўтаётган VII Глобал кинология форуми доирасида икки давлат божхона хизматлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳужжат доирасида хизмат итларини тайёрлаш, инструкторлар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, кинология соҳасида ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш ҳамда ахборот ва маслаҳат алмашиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари кинология соҳасида ҳамкорлик қилади - 5394000662839
  • Класс

ЕОИИ Ўзбекистон билан божхона соҳасида натижага эришди

Евроосиё иқтисодий комиссияси Ўзбекистон, Хитой ва Вьетнам билан божхона маълумотларини электрон алмашиш бўйича сезиларли натижаларга эришганини. Бу ҳақда ЕИК вазири Сергей Шкляев маълум қилди.
Ягона форматда маълумот алмашиш юк оқимларини олдиндан баҳолаш ва товарларни божхона чегарасидан тезроқ ўтказиш имконини беради.
Шунингдек, июнь охирида ЕОИИнинг ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битим кучга кирган.
ЕОИИ Ўзбекистон билан божхона соҳасида натижага эришди - 5394000410679
  • Класс

Августда инфляция 0,2% ташкил этди – нималар арзонлади?

2026 йил август ойида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ўртача 0,2%га ошди. Йиллик инфляция 6,2%гача секинлашди, бир йил аввал бу кўрсаткич 8,8% эди.
Айрим маҳсулотлар сезиларли арзонлади: узум 10,9%, булғор қалампири 9,2%, олма 7,2%, нок 6%, бақлажон 5,5% ва картошка 3,3%га арзонлади. Шу билан бирга, сабзи 9,2%, тарвуз 7,5% ва пиёз 6,2%га қимматлади.
Сўмнинг доллар ва рублга нисбатан мустаҳкамланиши айрим хизматлар нархи пасайишига таъсир қилди. Хусусан, пул ўтказмалари учун тўлов 1,4%га, дори воситалари нархи эса 0,2%га арзонлади.
Августда инфляция 0,2% ташкил этди – нималар арзонлади? - 5394000153655
Августда инфляция 0,2% ташкил этди – нималар арзонлади? - 5394000153655
  • Класс

The Spectator: Украина урушда мағлуб бўлмоқда, Россияга қарши санкциялар иш бермади

Британиянинг The Spectator нашри шарҳловчиси Оуэн Мэттью Украина фронтда тобора қийин аҳволга тушаётгани ва Ғарб стратегияси кутилган натижани бермагани ҳақида ёзди.
Муаллиф Россия ўз мақсадларини ўзгартирмагани, Киевда ҳарбий ва молиявий ресурслар танқислиги кучайгани, Россиянинг узоқ масофали зарба имкониятларини эса ошиб бораётганини таъкидлади. Унинг фикрича, санкциялар Россия мудофаа саноатини тўхтата олмаган, Украинанинг Россия ҳудудига зарбалари ҳам кутилган стратегик натижани бермаган.
Мэттью Европа стратегияси ҳам муваффақиятсизликка учраганини, Киев эса молиявий ва ички сиёсий муаммоларга дуч ке
REUTERS / UKRAINIAN PRESIDENTIAL PRESS SER
  • Класс

“Sputnik”да ЕОИИда биохавфсизлик мавзусида видеокўприк ўтказилади

Sputnik матбуот марказида Москва-Минск-Тошкент-Сухум видеокўприги доирасида ЕОИИ мамлакатларида биохавфсизлик таҳдидлари ва тиббиёт масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирда Россия таълим академияси президенти ўринбосари, Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онишенко иштирок этади. Шунингдек, янги ўқув йили муносабати билан ЕОИИда ягона таълим стандартларини жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилади.
Мутахассислар янги эпидемиологик мавсумда грипп турлари, Марказий Осиё аҳолиси учун эҳтимолий таҳдидлар ҳамда тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қиладилар.
Sputnik / Мария Девахина
  • Класс

Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари Хитой билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Пекинда Марказий Осиё давлатлари ички ишлар вазирлари хитойлик ҳамкасблари билан учрашди. Музокараларда трансчегаравий жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Марказий Осиё ва Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари учун янги ўқув базаси очилди. У тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва касбий кўникмаларни такомиллаштириш майдони бўлади.
Тадбир Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра ўтказилди.
Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари Хитой билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда - 5393995061047
  • Класс

Фарғонада $210 мингга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Прокуратура Департаменти маълум қилишича, фуқаро С.А. ўзини судья ёрдамчиси деб таништириб, $210 минг эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
У келишилган пулдан $100 мингни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғонада $210 мингга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди - 5393994360119
  • Класс

Тошкент метроси 3 соатда 243 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

7 сентябрь куни соат 07:00 дан 10:00 гача метронинг 4 та йўналишида 64 та поезд ҳаракатланди.
Метрополитен маълумотига кўра, поездлар қатнови интервали қисқартирилгани сабабли йўловчилар оқими энг юқори бўлган Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларида ҳам ортиқча гавжумлик кузатилмаган.
Тошкент метроси 3 соатда 243 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди - 5393994284855
  • Класс
Показать ещё