Ўзбекистонда пенсия ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилинди
Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф этилди.
Шунингдек, 2027 йилдан эътиборга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 млн сўмдан 6,6 млн сўмга ошириш режалаштирилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб асосида пенсиялар ўртача 8% ошиши мумкин.
Президент таклифларни аҳоли иштирокида муҳокама қилиш ва хусусий ҳамда корпоратив пенсия тизимлари бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашни топширди.
Нет комментариев